Юк машинаси икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жамият 2257
image

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида Газ 52 русумли юк машинаси, йўл қатнов қисмининг четида ўтирган икки нафар фуқарони уриб юборди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни тахминан соат 02:00 да 40 ёшли ҳайдовчи Ё.А. Газ 52 русумли юк машинасини ишончнома орқали Амударё вилояти “Ғузор-Буҳоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомобиль йўлининг 727 км. да бошқариб кетаётиб,  йўл қатнов қисмининг ўнг четида ўтирган икки нафар фуқаро 40 ёшли Б.К. ва 39 ёшли К.А.ни уриб юборган. 

Натижада, Б. К. олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида, К.А. эса тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда Ё.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб сўроқ қилинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 2.9
t
×
×