ЙТҲлар ЙПХ ходими иштирокисиз расмийлаштирилади

Жамият 4008
image

Эндиликда йўл-транспорт ҳодисалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокисиз расмийлаштирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга асосан йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг “Европротокол” тамойилларига асосланган соддалаштирилган тартиби 2020 йил 1 майга қадар амалиётга жорий этилади.

Лойиҳаларда:

•  йўл-транспорт ҳодисаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартиби ва келиб чиққан зарарни тўлаш шартлари;

•  йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маъмурий баённома тузилмасдан, бу ҳақдаги маълумотлар (шу жумладан, суратга ёки видеога олиш орқали) унинг иштирокчилари томонидан хабарнома бланкасида акс эттирилиши ва суғурта ташкилотларига тақдим этилиши;

•  йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситалари суғурталовчилар талабига кўра кўрикдан ўтказиш ёки мустақил техника экспертизаси учун тақдим этилиши;

•  йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш юзасидан тўланадиган суғурта товонининг чекланган миқдорини белгилаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - ИИВ, Транспорт вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×