ЙПХ ходимлари ҳайдовчилардан газ баллон ҳужжатини сўрашга ҳақлими?

Жамият

image

ЙПХ ходимлари хайдовчилардан газ баллон ҳужжатини сўрашга ҳаққи йўқ. Бу хақда бугун, 15 декабрь куни “Коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар”  мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинма бошлиғи Мурод Шералиев маълум қилди.


“Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандида ЙПХ ходимлари томонидан механик транспорт воситаси тўхтатилганда сўраладиган ҳужжатлар рўйҳати тақдим этилган, шу рўйхатга асосан, газ баллон ҳужжатини сўрашга ЙПХ ходимларининг хаққи йўқ” , дейди Мурод Шералиев

Бўлинма бошлиғининг айтишича, айрим ЙПХ ходимлари фавқулотда ҳолатлар олдини олиш ва газ баллонларнинг муддатини кўриш мақсадида унинг ҳужжатларини сўрашлари мумкин. 

“Aйрим ҳолларда йўл ҳаракати қоидаларининг 135-бандига асосан, протокол расмийлаштирилади.  Aгар транспот воситасига газ баллон ўрнатилганидан сўнг, автомашина қайта рўйҳатдан ўтказилмаган бўлса, протокол тузилиши мумкин.

Қайта рўйхат билан [газ баллоннинг] ҳужжатни адаштирмаслик керак. Сабаби қайта рўйҳат билан баллон ҳужжати бошқа-бошқа нарсалар. 

Транспорт воситасининг техник паспортига газ ўрнатилгани ҳақида маълумотлар киритилади. Aгар юқоридаги маълумотлар [техник паспортда] бўлмаса, автомашина қайта жихозланиб, белгиланган ҳужжатлар йўқлиги сабабли жарима майдонига олиб борилади”, дейди Шералиев.
 


Мақола муаллифи

Теглар

газ баллон ЙПХ ходимлари

Баҳолаганлар

1563

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг