ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди

Жамият 3038
image

Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомобили ҳайдовчиси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилган. 

Воқеа жорий йилнинг 3 август куни соат тахминан 9:30 да Бектемир тумани Тошкент ҳалқа йўлида “Compass” савдо мажмуаси яқинида юз берган. ЙПХ ходимлари Cobalt ҳайдовчиси қоида бузганини аниқлаган.

Қоидабузар 34 ёшли Баҳромжон Р. экани аниқланган. У автомобилини тўхташ ва тўхтаб туришни тақиқловчи 3.27 белгиси остида қолдирган. Бу ЙПХ ходимларига ўз хизмат вазифасини бажаришга ҳалал берган.

Ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг қўлидан ҳужжатларни тушириб юборган. Баҳромжон Р. инспекторларни жанжал бошлашга ундаб, уларни ҳақорат қилган.

Баҳромжон Р.га нисбатан тўпланган материаллар маъмурий ишлар бўйича Бектемир туман судига берилган. Суд иш бўйича материалларни кўриб чиқиб, Баҳромжон Р.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармаслик) ва 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган қоидабузарликларни амалга оширишда айбдор деб, топган. Айбдорга МЖТКнинг 34-моддасига мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×