“Йиртиқни ямаб эсинг кетар” ёхуд “Бунёдкор”га янги чим ётқизилди (фото)

Sport

image

Тошкент шаҳрида жойлашган "Бунёдкор" стадионига Ўзбекистон иқлимига мос келувчи махсус чимлар ётқизилди. Бу ҳақда стадион матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, мутахассислар томонидан стадионнинг дренаж тизими мажмуа қурилганидан буён ишламагани маълум қилинганди. Натижада майдон майсаси чириб бораверган.

Маълумки, 2023 йилда Ўзбекистонда футбол бўйича U-20 Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Шу мақсадда майдонда қайта таъмирлаш ишлари бошланган эди. 

Хабар қилинишича, стадион майдони тўлалигича қайтадан барпо этилган. Майдон сатҳи 1 метр кўтарилгани хабар қилинди.

Маълумот учун, "Бунёдкор" стадиони 2012 йилнинг 31 август куни фойдаланишга топширилган. Мажмуа ўз бағрига 34 минг нафар мухлисни сиғдира олади.


Tags

Rate Count

607

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends