“Йил жанги”да “Барселона” ғолиб бўлди

Спорт

image

Испания Ла Лигасининг 31 турида Каталониянинг “Барселона” клуби Мадриднинг “Атлетико”сини мағлуб этиб, 7 тур қолган бўлишига қарамай ЛаЛига чемпионлиги масаласини деярли ҳал қилди.

Учрашув тўлиқ мезбонлар устунлигида бўлиб ўтди. Баҳснинг якуний палласида Альбанинг пасидан сўнг Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, орадан 1 дақиқа ўтиб, Лионел Месси учрашув тақдирини тўла ҳал этган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар энг яқин таъқибчиси “Атлетико”дан 11 очко илгарилаб кетди.
 
“Барселона” – “Атлетико” 2:0 (0:0, 2:0)
“Камп Ноу” стадиони, 92 453 томошабин.

Голлар: 1:0  Суарес 85, 2:0 Месси 86.

“Барселона”: тер Стеген, Пике, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 84), Лангле, Альба, Артур (Малком, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Аленья, 80), Месси, Суарес.

“Атлетико”: Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис (Мората, 58), Арьяс (Корреа, 35), Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес (Хуанфран, 88), Диего Коста, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Парти (27), Хименес (28), Годин (29), Сауль (71), Пике (74), Лангле (78), Суарес (86).

Четлатиш: Диего Коста 28.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Атлетико Ла Лига

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг