Йил охирига қадар камида 8 та электричка олиб келинади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июнигача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида республикада туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади.

Шунингдек, 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади.

Маълум қилинишича, 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоселектор Шавкат Мирзиёев электричка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг