Йил бошидан буён “чиройли” “номер”ларга қанча маблағ сарфлангани очиқланди

Жамият

image

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда  "чиройли" авторақамларни ҳарид қилиш бўйича 2018 йил натижаларига яқинлашган.

Республика товар хомашё биржаси маълумотларига қараганда, шу йилнинг дастлабки тўққиз ойида сотилган авторақамлар бюджет ҳисобига 113,2 миллиард сўмни олиб келган. 

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1 миллион бўлиб, умумий ҳисобда 26 минг 820 та автомобил рақамлари рўйхатга олинган.

Маълумот ўрнида, шу турдаги "чиройли" авторақамларни аукцион тартибида сотиш 2017 йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилганди. 2017 йил якунларига кўра маблағлар 27,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса кўрсаткичлар 121,7 миллиард сўмга тенг бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда чиройли рақамлар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг