Йил бошидан бери Ўзбекистонда 808 та ЙТҲ қурбонларсиз бўлмади

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида Ўзбекистон ҳудудида 3012 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шулардан 808 таси ўлим билан боғлиқ ва 2204 таси тан жароҳати билан боғлиқ ҳодисалардир. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берилди.

Сўнгги етти ой ичида содир этилган ЙТҲларнинг 1387 таси пиёдалар, 503 таси болалар ва 101 таси велосипедчилар иштирокида рўй берган. Бундан ташқари, 918 та ҳолатда тўқнашув, 208 тасида тўсиққа урилиш, 185 тасида ағдарилиш, 51 тасида турган автомобилга урилиш ва 16 тасида от-аравани уриб юбориш ҳолатлари содир этилган.

2019 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич бу йилгидан 9,6 фоизга кўпроқ бўлган, яъни 3333 тани ташкил этган.

ЙТҲларнинг 48,8 фоизи давлат аҳамиятидаги йўлларда, 27,8 фоизи маҳаллий йўлларда, 23,4 фоизи халқаро йўлларда рўй берган.

28 фоиз ҳолатларда ЙТҲ пиёданинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга уриниши оқибатида келиб чиққан. Шунингдек, 16 фоиз ҳолатларда белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 9,3 фоизида пиёданинг йўлга тўсатдан чиқиши, 6,7 фоизида қувиб ўтиш ёки йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиш, 3,4 фоизида велосипедларнинг йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши ва 2,3 фоизида автомобилни маст ҳолда бошқариш ҳодисаларнинг содир этилишга сабаб бўлган.

ЙТҲларнинг ярмидан кўпи (62,9 фоизи) кундузи рўй берган. 37,1 фоизи эса тун вақтида содир этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг