Йил бошидан бери 37 та лойиҳанинг биттаси бажарилган – Президент фармацевтика соҳасини танқид қилди

Жамият 2538
image

Жорий йилга фармацевтика соҳасида режалаштирилган 100 миллион долларлик 37 та инвестиция лойиҳасидан бугунги кунгача фақат биттаси фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев соҳадаги бу қолоқликни кескин танқид қилган. Шунингдек, келгуси йилда 149 миллион долларлик 37 та лойиҳа бўйича амалий ишларни ҳозирдан бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Соҳадаги яна бир камчилик – охирги йилларда ташкил этилган 16 та йирик корхонанинг 8 таси тўлиқ қувватда ишламаётгани ҳам танқидга сабаб бўлган. Мутасаддиларга уларни бирма-бир таҳлил қилиб, тўлиқ қувватга чиқишига кўмаклашиш топширилди.

Маҳаллий корхоналарда 3 мингдан ортиқ номдаги дори-дармон ишлаб чиқарилса-да, улар асосан мураккаб бўлмаган женерик воситалардан иборат.

“Пандемия ҳаммамизнинг кўзимизни очди, фармацевтика нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик жиҳатидан ҳам стратегик тармоқ эканини кўрсатди. Биринчи бўлиб фармзоналар ташкил этганимиз бежиз эмас. Биз жуда кўп нарсага дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак”, деди Президент.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3.1
t
×