Йиқилганлар диққатига! 8 та университет имтиҳонсиз талаба бўлишга таклиф этмоқда

Бизнес

image

Орамизда мандат чиқишини кунлаб кутгани етмагандек, ўқишга киролмай, умидсизликка тушиб қолганлар анча. Айниқса, ота-онасининг қистови билан ёки таваккал қилиб олий таълим муассасасига ҳужжат топширгану лекин киролмаганлар ўзини яна бекорчиликка маҳкум этиши аниқ. Лекин омад сиздан буткул юз ўгиргани йўқ. Омадингиз сизни айнан INSIDE-A таълим-консалтинг марказида кутмоқда. Ва сиз INSIDE-A таълим-консалтинг орқали ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНСИЗ талаба бўлишингиз мумкин. 
 
Ким бўлмоқчисиз – учувчи, космонавт, шифокор, ҳуқуқшунос, ахборот технологиялар мутахассиси? Хуллас, сизда 100 дан ортиқ йўналишда хорижнинг энг нуфузли университетларида таълим олиш ва халқаро диплом билан дунёнинг исталган мамлакатида фаолият юритиш имкони бор. Айниқса, учувчилар тайёрлайдиган университетни танласангиз борми, ошиғим олчи деяверинг. Бундай таълим муассасаси Ўзбекистонда йўқ. Вақтида бир имтиҳондан йиқилган бола бутун фазони забт этиб турса ёмонми?! Бунда сизга INSIDE-A таълим-консалтинг маркази ёрдам беради. 

Айни вақтда Ўзбекистонда хорижий таълим муассасаларида ўқишни таклиф қилаётган консалтинг марказлари талайгина. Лекин улар орасида ишончлилари кам. Ахир ким ҳам йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказган фарзандини, айниқса, қизини хорижга ишониб жўнатиб қўяди. Бугунгача INSIDE-A’га ишонганларда бундай муаммо бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

Биринчидан, INSIDE-A томонидан тавсия этилаётган университетлар дунёнинг ТОП-1000 рейтингига кирган ва сиз INSIDE-A таълим-консалтинг маркази орқали ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНСИЗ ушбу таълим муассасалари талабаси бўлишингиз мумкин. 

Иккинчидан, Украина МДҲдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири ҳисобланади. Меҳмондўст ва олийжаноб халқи, яшаш тарзи ва мамлакат табиати ўзбекистонлик талабалар учун айни муддао. 

Учинчидан, Украинадаги олий ўқув юртлари азалдан МДҲда нуфузи ва таълим сифати билан ажралиб турган. Бугун Ўзбекистонда юқори лавозимларда фаолият юритаётган ҳуқуқшунослар, докторлар, профессорларнинг кўпчилиги айнан Украинадаги олий ўқув юртларини тамомлаган. 

Тўртинчидан, Украинанинг Киев ва Харковь шаҳарларида айни вақтда 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда. Бу эса талабалар орасида ўзбек диаспораси мавжудлиги, фарзандингиз ёлғизланиб қолмаслигидан далолат. 

Бешинчидан, INSIDE-A тавсия этаётган университетларга ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНСИЗ қабул қилинган талабалар ўз ихтиёрига кўра ўқишини Ўзбекистонга ҳам кўчириш имкониятига эга. 

INSIDE-A Ўзбекистонда ва Украинада ҳам рўйхатда ўтиб, қонуний тарзда фаолият олиб боради. 

ҲАММАНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШГА ҲАҚҚИ БОР!

“Ҳамманинг олий таълим олишга ҳаққи бор. Ўзим ҳам Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кира олмай, Украинага келганман. 2016 йилда Ўзбекистонда хорижда ўқишни орзу қилувчи минглаб ёшларга ёрдам бериш мақсадида ушбу таълим-консалтинг марказига асос солдик. Бу орада тармоқда бизга ўхшаган марказлар сони кўпайди. Албатта, рақобатдан қўрқмаймиз, агар у ҳалол бўлса. Лекин бошқа “ҳамкасбларимиз” сабаб йигит-қизлар Украинага боргач, ўқиши тайин бўлмай, бошпанасиз қолиб кетганини ҳам кўрдик. Ана шундай марказларга нисбатан таълим сўзи ишлатилишига қаршимиз. Уларнинг мақсади таълим ёки олий таълим олганлар сонини кўпайтириш эмас, балки чўнтакни қаппайтириш.

Одамлар бизга энг катта бойлиги – фарзандини ишониб топширади. Шу боис барча ишларимиз 100 фоиз қонуний ва юксак даражада ташкил этилишига асосий эътиборимизни қаратганмиз”, дейди INSIDE-A таълим-консалтинг маркази раҳбари Жаҳонгир Сафаров. 

INSIDE-A’га мурожаат қилган абитуриентлар қайси ОТМда ИМТИҲОНСИЗ талаба бўлишлари мумкин? 

1.  Харьков миллий авиация университети
2.  Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети
3.  В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
4.  Харьков миллий политехника университети
5.  Харьков миллий тиббиёт университети
6.  Харьков миллий аэрокосмик университети
7.  Харьков миллий шаҳар хўжалиги университети
8. Харковь миллий ахборот технологиялари университети

Университетларда таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади. Рус тилини билмаган талабалар учун махсус тил курслари мавжуд. Шунингдек, қўшимча равишда инглиз тили ҳам ўқитилади. 

Талабалар Украинага келган биринчи кунданоқ ётоқхона билан таъминланади. 

Ота-оналарда фарзандларининг таълим олиш жараёнларини, давоматини масофадан туриб назорат қилиб бориш имконияти мавжуд. 

ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

•  Фуқаролик паспорти нусхаси;
•  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
•  Мактаб аттестати ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2АБ/238-уй.

Мўлжал: Ғофур Ғулом метро бекати.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010

Батафсил маълумот учун:

Telegram    Telegram bot    Facebook    Instagram    Сайт

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

INSIDE-A

Баҳолаганлар

1053

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг