Аэропортда нима шов-шув?! Имтиҳонсиз талаба бўлганларнинг биринчи гуруҳи Украинага жўнаб кетди

Реклама 5817

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ўз мақсадлари йўлида хорижга ўқишга кетаётган талабалар ва уларни кузатишга чиққан ота-оналар билан гавжум бўлди. INSIDE-A агентлиги томонидан Украинанинг нуфузли олий таълим муассасаларига ИМТИҲОНСИЗ ўқишга қабул қилинган талабаларнинг биринчи гуруҳи йўлга чиқди. 

Маълумки, куни кеча Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинган эди. Ушбу тест синовларидан ўтолмаган, бироқ ўқиш истагида бўлган ёшлар  Украинадаги университетларда таълим олиш учун  INSIDE-A агентлигига мурожаат қилишган. Бир ҳафта ўтар-ўтмас эса талабалик бахтига мушарраф бўлишди. Ушбу жараёнда QALAMPIR.UZ мухбири ҳам иштирок этди. 

Ўзбекистон ОТМлари учун имтиҳон топширган, бироқ талаба бўлолмаган абитуриент қандай қилиб Европанинг нуфузли университетларида талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди, дейсизми? Бу жудаям осон! Шунчаки, Тошкент шаҳрида жойлашган INSIDE-A агентлигига мурожаат қилинг ва ИМТИҲОНЛAРСИЗ Украинадаги олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятини қўлга киритинг. Унутманг, бу ҳаётингиздаги энг тўғри қарор бўлиши мумкин. 

INSIDE-A агентлиги абитуриентларга 100 дан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган 8 та нуфузли олий таълим муассасаларида ўқишни тавсия этади. Энг муҳими, ушбу университетлар дипломи билан дунёнинг исталган мамлакатида ишга жойлашиш ва ўқишни Ўзбекистонга кўчириш имконияти мавжуд. Булар: 

1.  Харьков миллий авиация университети
2.  Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети
3.  В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
4.  Харьков миллий политехника университети
5.  Харьков миллий тиббиёт университети
6.  Харьков миллий аэрокосмик университети
7.  Харьков миллий шаҳар хўжалиги университети
8. Харковь миллий ахборот технологиялари университети

INSIDE-A тавсия этаётган университетларда таълим рус тилида олиб борилади. Aгар рус тилини билмасангиз, сиз учун махсус тил курслари жорий этилади. Шунингдек, қўшимча равишда инглиз тили ҳам ўқитилади. 

INSIDE-A агентлиги ёрдамида фарзандини Украинага ўқишга жўнатаётган ота-оналар эса фарзандининг турар жойидан ташвиш қилмасалиги мумкин. Сабаби, талабалар Украинага келган илк куниданоқ ётоқхона билан таъминланади. Шу билан бирга ота-оналарга  фарзандининг давоматини масофадан туриб кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Биз INSIDE-A агентлиги асосчиси Жаҳонгир Сафаров билан суҳбат жараёнида  “Компания ташкил топганидан шу пайтга қадар қанча  абитуриент талабалик бахтига эришди?”, дея сўрадик. Жавоб қуйидагича бўлди:

Жаҳонгир Сафаров, INSIDE-A агентлиги асосчиси: — Aгентлигимиз 2016 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, 500 дан ортиқ абитуриент талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. 

Нозима Назирова, мухбир: — Компания томонидан Украинага ўқишга юборилган илк ўзбекистонлик абитуриентлар бу йил ўқишни тамомладилар. Улар Ўзбекистонга келишганида хориж дипломининг тан олиниши билан боғлиқ муаммолар юзага келмайдими?

Ж.С.: — Йўқ, албатта! Сабаби, дипломнинг тан олиниш тартиблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Бугунги кунда Ватанимиз сиёсати ва ёшларга қаратилган барча шарт-шароитлар туфайли ҳеч қандай тўсиқлар қолмади. Бундан ташқари, биз ота-оналар билан уч томонлама мулоқот қиламиз. Тошкентдаги филиалимиз ота-оналар билан мунтазам равишда алоқада бўлади. Уларга фарзандининг давомати, соғлиғи, турар жойи ҳақидаги маълумотларни доимий равишда бериб борамиз.

Aйни вақтда хориждаги таълим муассасаларида ўқишни таклиф қилаётган консалтинг марказлари талайгина. Лекин, улар орасида ишончлилари кам. Aйниқса, турли фирибгарлар тузоғига тушиб, ҳам пулига, ҳам вақтига куйиб қолганларни эшитган ота-оналар ўз фарзандини хорижга ўқишга жўнатишга бироз чўчишади.  INSIDE-A билан ҳамкорлик қилганларда эса бугунга қадар бу каби муаммога дуч келинмади. Шу боис, ота-оналарнинг кўнгли хотиржам.

Харьков миллий авиация университети талабасига айланган самарқандлик Хожимурод Иззатуллаевнинг онаси ўғлининг ўқишидан кўнгли тўқ эканини гапирар экан, фарзанди келажаги учун худди ўзларидек қайғураётган INSIDE-A агентлигига миннатдорлигини билдирди.

“Ушбу компанияни ўғлимнинг ўзи излаб топди. Ўғлим ҳужжатларини тайёрлаб, агентликка топширган эди. Бугун таклифнома асосида компанияга ташриф буюрдик. Ота-оналар билан алоҳида мажлис ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. INSIDE-A ишончли компаниялигидан умидворман. 

Ўғлим болалигиданоқ учувчи бўлишни орзу қиларди ва шу йўналишни танлади. 

Биз ўзбеклар болажон халқмиз-да. Оилаларда кўпфарзандлилик одатий ҳол. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам суперконтракт асосида тўлов қилиб ўқиш тизими йўлга қўйилган. Aгар бу каби шартнома турлари билан ҳисоблайдиган бўлсак, фарзандимиз келажаги учун компания томонидан таклиф этилган нарх ваҳимали эмас. Университетнинг контракт нархлари бизни қаноатлантиради. Оиламиз номидан INSIDE-A агентлигидан мамнунлигимизни билдираман”, дейди Дилфуза Рўзиқулова.

Харьков миллий авиация университетига имтиҳонсиз қабул қилинган талабалардан яна бири Абдулазиз Зоҳиджонов бўлади. Бувиси Муқаддас Қорабоева набираси мана шу нуфузли университетни яхши баҳолар билан тамомлаб, ўз Ватанига керакли кадр бўлиб қайтишини дуо қилмоқда.

“Бугун набирам Aбдулазизжон INSIDE-A компанияси ёрдамида Украина давлатига ўқишга кетяпти. Биз компания фаолияти ҳамда Украинадаги шароитлар билан яқиндан танишдик. Ётоқхона, ўқиш шароитлари ва қолган барча имкониятлар бизни қониқтирди. Талабалар учун жуда яхши шароитлар ташкиллаштирилибди. Ташкилотчилардан, Украинадаги ўқиш тизимидан кўнглимиз хотиржам. 

Худо хоҳласа, хорижда талабаликни қўлга киритган ёшларимиз ҳамма қатори муваффақиятли ўқиб, юзимизни ёруғ қилади, мамлакат равнағига ҳисса қўшади деган умиддамиз. 

Олдин болалар ўқишга ёлғиз жўнатиларди. Яхши етиб олдими, ўқишни қандай бошлади, ётоқхонадаги шарт-шароит қандай, деб ота-оналар безовта бўлишарди. INSIDE-A томонидан яратилган имкониятлардан хурсандмиз!”, дейди Муқаддас Қорабоева.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

●  Фуқаролик паспорти нусхаси
●  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
●  Мактаб аттестати ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.

Вақт оз қолди! Шошилинг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2AБ/238-уй.

Мўлжал: Ғафур Ғулом метро бекати.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010

Telegram    Telegram bot    Facebook    Instagram    Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 4
Теглар
t
×