Ёзнинг охирги дам олиш кунларида ҳаво салқинлашни бошлайди
Бу қизиқ
−
14:12 643 2 дақиқа
Ёзнинг сўнгги кунларида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати асосан 33-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 39-40 даражагача бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида август ойининг сўнгги кунларида салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва жорий йилнинг 31 августга келиб кундузги ҳарорат 25-30 даражагача пасаяди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни нисбатан салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, ҳаво ҳарорати 3-5 даражага пасаяди.
Ушбу кунларда асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси шимолида бугун ва эртага бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кундузи 28-30 августда 35-38 даража, 31 августда 34-36 даража, 1 сентябрда 30-32 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 20-22 даража, 1 сентябрда 16-18 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг сентябрь ойида об-ҳавонинг нисбатан қуруқ ва бироз илиқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда эртага, 29 август куни ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиши, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
Барчаси