Европарламент Россияга қарши яна бир қарорни қабул қилди

Олам 4712
image

Европа парламенти кеча, 24 ноябрь куни Европа Иттифоқи кенгаши билан Украинанинг собиқ ҳудудлари, шунингдек, (тан олинмаган) Абхазия ва Жанубий Осетияда чиқарилган халқаро паспортларни тан олмаслик ҳақидаги келишувни маъқуллади. 

Қарор 531 нафар “маъқул” овоз билан қабул қилинди, 7 нафар депутат “қарши”, 34 нафар депутат бетараф қолди. 

Қарорга кўра, Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг “Россиянинг саёҳат ҳужжатлари, хусусан, тан олинмаслиги керак бўлган паспортлар рўйхати”ни тузиши керак бўлади. 

Бироқ, можаро зоналарини тарк этиш учун Европа Иттифоқига келган шахслар гуманитар сабабларга кўра қабул қилиниши мумкин. 

Европа Парламенти томонидан маъқуллангандан ва ЕИ Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳужжат Европа Иттифоқининг “Расмий журнали”да эълон қилинади ва тегишли ҳуқуқий ҳужжат эртаси куни кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Страсбургда Европа Иттифоқи парламенти Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи туфайли Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Қарорни 494 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 58 нафари қарши, 44 нафари бетараф қолди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3
t
×