Европанинг яна бир давлатида маймун чечаги аниқланди

Олам 6533
image

Германияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда “Focus Bundesver” нашрига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Нашр қайси ҳудудда ва қачон инфекция ҳолати аниқлангани ҳақида батафсил маълумот келтирмаган.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги эпидемиясини муҳокама қилиш учун экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача АҚШ, Буюк Британия, Португалия ва Испанияда маймун чечаги инфекцияси ҳолатлари аниқланган.

Маймун чечаги ҳақида нима маълум?

Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва озғинлик киради. Касал бўлганларда кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар, оёқлар ва жинсий аъзоларга тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечаги ҳайвонларнинг чақиши, ифлосланган буюмлар ёки касал одам билан яқин алоқа қилиш орқали юқиши мумкин. Вирусга қарши дорилар йўқ.
 
Инфекция юқтирган одамларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади. Бироқ, биринчи марта 1970 йилда кашф этилган маймун чечагининг энг ҳалокатли штаммлари касал бўлганларнинг 10 фоизини ўлдириши мумкин. 

Сўнгги кунларда АҚШда ҳам маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан АҚШ ҳукумати чечакка қарши 13 миллион вакцина сотиб олишга буйруқ берган.

 

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
t
×