Европада россиялик футболчилар ҳеч кимга керак эмас — Пономарёв
Спорт
−
15 Февраль
4396ЦСКАнинг собиқ футболчиси Владимир Пономарёв Россия Премьер лигаси (РПЛ) футболчиларининг Европага кетиш имкониятлари паст эканини айтди. У ўз фикрларини “РБ Спорт” нашри билан ўртоқлашди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда россиялик футболчиларнинг ҳеч бири Европанинг топ-клубидан таклиф олишга тайёр эмас.
“Менимча, Чалов Европага кетишга жиддий қарамаяпти. У аллақачон ўзини хорижда синаб кўрган. Ҳозир у ЦСКАда яхши ишлаяпти. Европа ҳақидаги гаплар шунчаки маоши миқдорини ошириш учун айтилмоқда” дейди собиқ ўйинчи.
Шу билан бирга, ҳозир Россия ўйинчилари орасида Европанинг топ-клубларига бориб ўйнай оладиган футболчилар йўқ. Захаряннинг "Реал Сосьедад"га ўтиши эса тасодифий ҳодисадир.
“Ҳозир у ерда футболчиларимиз ҳеч кимга керак эмас”, дейди Пономарёв хулоса қилиб.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь