Европада полиция зўравонлик қурбони бўлган 22 аёлнинг шахсини аниқлаш учун одамлардан ёрдам сўради
Олам
−
13 Май 2023
6413Европанинг уч мамлакати полицияси “Мени аниқланг” операцияси доирасида турли даврда учта мамлакатда зўравонлик билан ўлдирилган 22 нафар аёлнинг шахсини аниқлашда фуқаролардан ёрдам сўради ва уларнинг тикланган суратини эълон қилди. Бу хақда BBC’нинг Амстердамдаги мухбири Элис Кадди маълум қилиб, қурбонлар шахси ҳали-ҳамон номаълумлигича қолаётганини билдирди.
Ҳалок бўлганлар 15-30 ёш атрофидаги аёллар бўлган. Жабрланувчиларнинг танаси Нидерландия, Бельгия ва Германия худудидан 1976-2019 йиллар оралиғида топилган. Полицияга қўшимча чоралар қабул қилишига, Амстердамдаги дарёдан чиқинди идишидан қотиллик аломатлари билан топилган аёл жасади сабаб бўлган. Сўнгра Интерпол қурбонлар рўйхатини илк бор оммага эълон қилиб, уларни аниқлашда фуқаролардан ёрдам сўради.
Маълумот учун, “Мени аниқланг” каби операциялар дунё бўйлаб фақат полиция тизимининг ичида ўрганилади. Тезкор тадбирлар натижасида 2023 йил аниқ рақамли технологиялар асосида жабрланувчиларнинг юз кўринишлари янгиланиб, янада аниқлаштирилди. Сўнгра уч мамлакатдан 22 (Бельгиядан 7, Германиядан 6, Нидерландиядан 9) та шундай қотилликка оид маълумотлар олиниб, Интерполга жиноят ишини очиш учун топширилди.
“Саволларга жавоб топиш жуда муҳим. Агар сизнинг исмингиз бўлмаса, сизнинг тарихингиз йўқ дегани. Сиз оддий рақамдексиз. Лекин инсонлар рақам бўла олмайди”, дейди детектив-криминалист Карина ван Левен.
Интерполнинг ДНК бўлими координатори, доктор Сюзан Хитчиннинг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида айбдори топилмаган жиноят ишининг ҳануз давом этишидан мақсад қурбонларнинг шахсини аниқлаб, уларга ўз исмларини қайтаришдан иборат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь