Европада илк футбол ўйинларини қайта бошлаш санаси маълум бўлди
Спорт
−
21 Апрель 2020
11797Европада карантиндан сўнг илк футбол учрашувлари Германияда бошланиши мумкин. Дастлабки учрашувлар 9 май кунига мўлжаллангани маълум қилинди.
Маълум бўлишича, ўйинлар томошабинларсиз ўтказилади. Томошабинлар ўрнига маникен-қўғирчоқлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Томошабинлар билан ўйинлар ўтказиш ҳозирча имконсиз. 9 майдан ўйинларни ўтказишни бошлашимиз мумкин“, дейди Бавария Бош вазири Маркус Зедер.
Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионати ўйинлари COVID-19 коронавирусининг глобал эпидемияси туфайли тўхтатилган. UEFA зонасида Беларусдан ташқари барча миллий чемпионатлар тўхтатиб қўйилади. Бундан олдин Италиядаги футбол мусобақаларининг қайта тикланиши санаси маълум бўлган эди.
Маълумот учун, айни пайтда Бундеслигада 55 очко билан “Бавария“ жамоаси пешқадамлик қилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15