Европа учун асосий вазифа қишдан омон қолиш – иқтисодчи Павел Борис

Олам

image

Европа мамлакатлари учун энг долзарб муаммо келаётган қишдан омон қолиш вазифасига айланди. Бу ҳақда Польша Tараққиёт жамғармаси раҳбари Павел Борис “Business Insider” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Мутахассис ёзги таътилдан сўнг Польшани жиддий синовлар, жумладан, энергетика инқирози, юқори фоиз ставкалари ва иқтисодий таназзул кутаётганини айтган. Бориснинг фикрича, Европа Иттифоқи ҳал қилувчи бўлган қаттиқ қишга тайёргарлик кўриши керак.

“Бу муваффақиятли бўлишига ишонаман. Агар Европа ва АҚШ бирлашган ва қатъиятли бўлса, вақт Россияга қарши ишлайди”, дейди иқтисодчи.

Аввалроқ, “Газпром” Европада газ нархи қишда ҳар 1000 куб метр учун 4000 доллардан ошиши мумкинлигини хабар қилган эди. Ҳозир спот биржаларда хомашё нархи 2,5 минг доллардан ошган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил Европа бозори газ инқирозига дуч келган эди. Мутахассислар буни йирик етказиб берувчиларнинг чекланган таъминоти, ер ости омборлари билан бандлик даражаси пастлиги ва Осиёда суюлтирилган газга талабнинг юқорилиги билан изоҳлаган.

Энди Европа Иттифоқи Россия экспорти билан давом этаётган кескинлик туфайли босим остида қоляпти.

Охирги кунларда вазиятга Европа минтақасида содир бўлаётган иссиқ об-ҳаво таъсир кўрсатмоқда, бунинг оқибатида муқобил манбалар орқали электр энергияси ишлаб чиқариш камаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Москва жорий йилнинг 1 апрелидан дўстона бўлмаган давлатлар билан Россия миллий валютасида ҳисоб-китобларга ўтган. Бунинг учун харидорлар “Газпромбанк”да валюта ва рубль ҳисобларини очишлари керак. Ушбу талабни бажармагани сабабли Болгарияни Россия газ таъминотидан узиб қўйган. 

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг