Европа тинчлик фонди Украинага ҳарбий ёрдам учун 10 млрд евро ажратди
Олам
−
23 Май 2023
4202Европа тинчлик фонди Украинага ҳарбий ёрдам учун 10 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.
Европа Иттифоқи матбуот хизмати маълумотларига кўра, Европа тинчлик фондига аъзо давлатлар 10 миллиард евро миқдоридаги ҳисоб-фактураларни тақдим этган, бу кутилганидан анча кўпдир.
Келтирилишича, бу пуллар Украина армиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Шунингдек, бир қанча давлатлар F16 қирувчи самолётлари учун учувчиларни тайёрлашни бошлаган.
“Биласизми, ҳамма нарса одатдагидек: биз муҳокама қилмоқдамиз ва бошида буни ҳеч ким хоҳламайди. Охирида эса Leopard, F16 кабилар билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиняпти. Чунки Украина ўзини мутлақо ҳимоя қилиши керак”, дейди Жозеп Боррель.
Бундан ташқари, Еврокомиссия 2023 йилга мўлжалланган макромолиявий ёрдам доирасида Украинага яна 1,5 миллиард евролик транш ажратди.
“Бугун Еврокомиссия Украинага 18 миллиард еврогача бўлган макромолиявий ёрдам пакети доирасида тўртинчи тўловни амалга оширди”, дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
LiveБарчаси