Европа Россияга қарши баъзи чекловлардан воз кечди – “Bloomberg”
Олам
−
09 Май 2022
22793Европа Иттифоқи ташкилотга аъзо давлатлар нефть танкерларига Россия нефтини ташишни тақиқлаш режаларидан воз кечди. Бу ҳақда “Bloomberg” манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Бундай тақиқ Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети доирасида муҳокама қилинган. Ушбу чорага, хусусан, юк ташиш муҳим даромад манбаи бўлган Греция қарши чиққан.
Яна бир жиддий чеклов чораси – Европа компанияларига Россиядан нефть ташишни суғурталашни тақиқлаш – катта эҳтимол билан кучга киради.
Тақиқловчи чоралар Европага Россия орқали транзит билан келаётган нефтга, хусусан, Қозоғистон нефтига таъсир қилмаслиги керак, дея аниқлик киритмоқда агентлик.
Европа давлатлари яқин олти ой ичида Россия нефтини, январда эса нефть маҳсулотларини импорт қилишдан бош тортишини эълон қилмоқчи. Венгрия, Словакия ва Чехияга 2024 йилгача муддат берилиши режалаштирилмоқда. Венгрия эса Россия нефтидан воз кечиш учун қўшимча молиялаштириш зарурлиги ҳақида айтмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15