Европа Россия билан муносабатларни яхшилаш учун шарт қўйди
Олам
−
28 Апрель 2021
14823Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори вакили Жозеп Боррель қарама-қаршиликларга қарамай, Москва билан ишлашга тайёрлигини ва икки томонлама муносабатларни яхшилаш шартини эълон қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.
Жозеп Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи Москва билан имкон даражасида муносабатларни яхшилашга тайёр. Фақат бунинг учун Россия “ҳақиқий очиқлик сиёсатини” намойиш этиши ҳамда Европа Иттифоқининг қадрият ва тамойилларига амал қилиши керак.
“Биз Россияга умумий масалаларда ишлашга тайёрлигимиз ҳақида айтмоқчимиз, бу Россияга нисбатан сиёсатимизнинг бир қисмидир. Биз [икки ўртадаги] очиқ алоқа каналларини фаоллигича қолдиришимиз керак”, дейди Боррель.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерацияси билан муносабатларда “учта асосий тушунча: тийилиш, қарши кураш ва ўзаро таъсир”дан фойдаланиш зарур.
Европа Иттифоқининг катта дипломатига кўра, Россиянинг ўзи икки ўртага совуқчилик туширмоқда.
“Россиянинг ўзи зиддиятларни кучайтирмоқда, дезинформация кампанияларини олиб бормоқда. Доимо Россия билан тўқнашувлардан қочишимизга тўғри келяпти. Айнан Россия ўзини Европа Иттифоқига нисбатан рақибдек тутмоқда... Европа Иттифоқи Россия билан муносабатларда қийин пайтларга тайёрланиши керак”, дейди Боррель.
Маълумот учун, 2021 йил бошидан буён Европанинг 10 дан ортиқ давлати Россия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборган. Бунга Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг қамалишидан тортиб Москванинг жосуслик ва махфий маълумотларни қўлга киритишгача бўлган ҳаракатлари сабаб бўлмоқда. Ўз ўрнида расмий Москва ҳам Европа давлатларига жавобан худди шундай чоралар кўрган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь