Европа Парламенти Туркияга қарши қаттиқ санкциялар жорий қилмоқчи
Олам
−
27 Ноябрь 2020
6044Европа парламенти Туркиянинг Кипр муаммоси бўйича позицияси сабаб расмий Анқарага қарши санкция жорий қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
“Депутатлар Европа кенгашини Туркиянинг бир томонлама ноқонуний ҳаракатларига қарши бирликни сақлаш ва қатъий санкциялар жорий қилишга чақирди”, дейилади ҳужжатда.
Резолюцияни 631 нафар депутат маъқуллаган, 3 нафари қарши бўлган ва 59 нафари овоз бермай, бетараф қолган.
Резолюцияда белгиланишича, можарони мулоқот ва дипломатик саъй-ҳаракатлар ва музокаралар натижасида узоқ муддатли ҳал қилиш мумкин. Европарламент депутатлари Кипр муаммосининг ечилиши оролдаги турк ва юнон жамоалари учун ягона федерация орқали амалга ошиши керак, деб ҳисоблаяпти.
“Депутатлар Европа Иттифоқини БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган музокараларни ривожлантиришда фаолроқ иштирок этишга чақиришмоқда”, дейилади резолюцияда.
Қарорда тавсия этилган санкциялар бўйича якуний қарор Европа Кенгаши томонидан қабул қилинади.
Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Анқара билан муносабатлар масаласини кўриб чиқишлари керак.
Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған партияси азолари билан учрашувда расмий Анқара ўзини Европадан бошқа жойда кўрмаслигини, мамлакатнинг келажаги Европа билан эканини таъкидлаганди.
LiveБарчаси