Европа, Осиё, Африкада – коронавирус яна 3 та давлатга кириб борди

Саломатлик

image

Бутан Бош вазири Лотай Церингнинг эълон қилишича, АҚШда яшовчи 76 яшар шахсда коронавирус борлиги аниқланган. Бемор Бутанга Ҳиндистон орқали кириб келган. Бу ҳақда ANI нашри ёзмоқда. 

Бемор эркак Бутанга 2 март куни кириб келган. У билан бирга самолёт бортида яна 11 киши бўлган. Уларнинг барчаси карантинга олинган. Айни пайтда уларда касаллик аломатлари кузатилмаган.

Бутан ҳукумати воқеа муносабати билан ҳиндистонлик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатган.

Ҳукумат, шунингдек, беморнинг аэропортдан меҳмонхонагача бўлган йўлини, тўхташ жойларини кузатиб, у билан алоқада бўлган 90 дан ортиқ шахсни аниқлади. Хабар қилинишича, шифокорлар бемор билан муомала қилганларнинг барчасини текширмоқда. Шунингдек, у турган меҳмонхона ходимларига мурожаат қилиниб, уйда қолишлари ва алоқалар доирасини чеклашлари сўралган.

Тасдиқланган хабарларга кўра, жаҳондаги яна иккита давлат – Сербия ва Камерунга ҳам коронавирус кириб борди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 98 611 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3388 киши вафот этди. 54 994 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80555 бемор – 3042 нафар вафот этган), Жанубий Корея (6593 – 42), Италия (3858 – 351), Эрон (3513 – 108), Япония (1000 – 29), Германия (534 – 0), Франция (423 – 23), Испания (248 – 7), АҚШ (233 – 14), Сингапур (117 – 0), Гонконг (105 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Камерун коронавирус Бутан Сербия

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг