Европа НАТОнинг муқобилини тузишни муҳокама қилмоқда – WP 

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатлари расмийлари Американинг собиқ етакчиси Дональд Трампнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида эҳтимолий ғалабасига ҳозирлик кўрмоқда ва Шимолий Атлантика альянсини тўлдирувчи ёки унга муқобил бўлиши мумкин бўлган тузилмалар яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб,“The Washington Post” хабар берди. 

“Украинага ёрдам тўхтаб қолгани ва АҚШда сайловлар яқинлашаётган бир пайтда Европа етакчилари, амалдорлар ва дипломатлар собиқ президент Дональд Трамп ва унинг иттифоқчилари билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш зарурлигини тобора кўпроқ англаб етмоқда, бироқ буни амалга ошириш қийин кечмоқда. Мана бир неча ойдирки, Европа АҚШ Президенти Жо Байденнинг заифлигини кўриб, Трамп трансатлантик муносабатларга таҳдид солган кунларга қайтишдан қўрқмоқда”, дейилади мақолада.

Нашрнинг таъкидлашича, Трампнинг айрим баёнотларидан кейин Европа Иттифоқи расмийлари АҚШ хавфсизлик кафолатлари билан биргаликда ишлайди, аммо АҚШ кафолатлари бекор қилинган тақдирда ҳам ишончли альтернатив бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган НАТОга қитъани қамраб олувчи қўшимча яратишни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилди.

"Бу АҚШ хавфсизлик кафолатлари билан уйғун ишлайди, аммо агар АҚШ кафолатлари бекор қилинса, ишончли альтернатив бўлиб хизмат қилиши мумкин", дейилади хабарда.

WP’га кўра, бу маслаҳатлашувлар одатдаги тортишувларга “ботиб кетган".

“Франция ва Германия тўловларни ким тўлаши борасида келиша олмайди. Шарқий Европа Ғарбий Европанинг Россиядан келаётган таҳдидларга жавоб беришига тўлиқ ишонмайди. Шунингдек, улар қандай қилиб қитъада ядро қалқони қуриши номаълум ва ҳатто улар муваффақият қозонган тақдирда ҳам, у энг ёмон сценарийда Россия арсеналидан паст бўлади, бу ядро уруши бўлади ", дейилади хабарида.

Мақолада қайд этилишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарияти Трампнинг гўёки “Россия билан ноз-карашмаси” ва НАТОга нисбатан масъулиятсиз баёнотлар бераётганидан хавотирда ва ғазабда.

Шунингдек, журналистлар билан суҳбатлашган Европа Иттифоқи расмийларининг кўпчилиги республикачи ғалаба қозонса, АҚШнинг Украинага ёрдами тақдиридан ташвишда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Европа Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made