Европа Иттифоқига аъзолик Туркиянинг стратегик мақсади бўлиб қолмоқда – Эрдўған 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқига қўшилиш истиқболи унинг мамлакати учун стратегик мақсад бўлиб қолаётганини айтди. Бу ҳақда у Анқарада бўлган Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Европа Иттифоқига аъзолик Туркия учун стратегик мақсад бўлиб қолмоқда. Евроиттифоққа аъзо бўлишимиз иттифоқ учун ҳам, мамлакатимиз учун ҳам муҳим ҳисса бўлиши аниқ”, деди Эрдўған.

Унинг айтишича, охирги воқеалар Туркиянинг асосий давлат сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаган. Эрдўған ва фон дер Ляйен музокараларининг асосий кун тартиби Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни жонлантириш учун ташланиши мумкин бўлган умумий қадамлар бўлган. 

“Биз Европа Иттифоқидан Туркиянинг аъзолик истиқболларини мустаҳкамлайдиган янги қарашни тақдим этишини кутамиз”, деди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 декабрь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияни “дўстона тарзда эгаллаб олиш” ортида турганини айтган ва шу ой бошида Башар Асад ҳукуматининг қулашига ишора қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Европа Иттифоқи Ражаб Тойиб Эрдўған Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made