Европа Иттифоқи вакцина учун 1 миллиард евро ажратди

Олам

image

Европа Иттифоқи коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни молиялаштириш учун 1 миллиард евро ажратди. Бу масалада Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бошчилигида ўтган онлайн конференцияда маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Reuters” ахаборот агентлиги.

Европа Комиссияси раҳбари ЕИга аъзо давлатлар келгуси икки-уч йил ичида иттифоқ бюджетига ўз улушини 1,2 фоизидан 2 фоизгача оширишлари лозимлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу маблағ коронавирус пандемиясидан кейин мамлакатлар иқтисодиётига ёрдам бериш учун керак бўлади. Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат ўз иқтисодларига ёрдам бериш учун 1,8 миллиард евродан кўпроқ маблағ ажратган.

ЕИда таъкидланишича, коронавирусдан энг кўп зарар кўрган Италия, Испания, Франция ва Германия сингари давлатларнинг иқтисодини барқарорлаштириш учун юқорида қайд этилган сумманинг учдан бири сарфланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Европа қитъасида коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 1 463 983 нафарни ташкил этмоқда. Инфекция билан энг кўп зарарланган беморлар Испанияда (248 301), Италияда (210 717), Буюк Британияда (186 599), Францияда (168 693), Германияда (165 745) ва Россияда (145 268) қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг