Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллаш қарорига келди

Олам

image

Кеча, 10 декабрь куни ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Туркияга қарши санкцияларни жорий этиш тўғрисида келишиб олинди. Бу ҳақда дипломатик манбаларга асосланиб, “France Press” агентлиги хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи Туркияни Шарқий Ўрта ер денгиздаги Кипр ҳудудий сувларида бурғулаш ишларини ноқонуний олиб бораётганликда айбламоқда ва шунинг учун унга санкциялар жорий этган эди. Ноябрь ойида ЕИ ушбу санкцияларни бир йилга, 2021 йил 12 ноябргача узайтирди. Ҳозир ноқонуний бурғулаш учун жорий этилган санкциялар рўйхатига Туркиянинг икки фуқароси киритилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи раҳбарлари индивидуаль санкцияларни узайтиришга келишиб олган. 

"Индивидуаль санкциялар масаласида келишиб олинди. Агар Туркия ноқонуний ва тажовузкор ҳаракатларини давом эттирса, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин", дейилди саммитда.

Саммит арафасида Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Туркиянинг Шарқий Ўрта ер денгизидаги ҳаракатларида ижобий динамика йўқлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Туркия билан янада барқарор алоқаларни хоҳлайди. Аммо ижобий ўзгаришлар бўлмаса, ташкилот қўлидаги воситалардан фойдаланишга тайёр.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг