Европа Иттифоқи Россиянинг “йўқ қилинишини” хоҳламайди – Боррель
Олам
−
24 Февраль 2023
5321Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Евроиттифоқ Россиянинг “йўқ қилинишини” хоҳламаслигини айтди. У бу фикрини бугун, 24 февраль куни Испаниянинг “El Periodico” газетасига берган интервьюсида билдирди.
“Биз Украинани Россияда сиёсий ўзгаришлар қилишини қўллаб-қувватламаймиз ва очиғини айтганда, биз Россиянинг йўқ қилинишини хоҳламаймиз”, деган Европа дипломатияси раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, барча Европа давлатларининг ҳам можарога муносабати бир хил эмас. У иттифоқда санкцияларнинг оқибатларига шубҳа билан қарайдиган, улар иш бермайди ва киритилмаслиги керак эди, деб ҳисоблайдиган мамлакат борлиги, бироқ у давлат бирликни бузмаслик учун чекловлар бўйича барча таклифларга овоз берганини айтган.
Шунингдек, Боррель ҳамжамиятнинг Украинадаги вазиятга реакцияси жуда секин бўлаётгани, иттифоқ аъзолари Киевга иложи борича тезроқ қурол аслаҳалар етказиб бериши кераклигини айтган.
“Албатта, уч ой давомида “Leopard” танкларини жўнатиш ёки жўнатмасликни муҳокама қилишдан кўра, уларни эртароқ жўнатишса яхши бўларди. Россия қурол ишлаб чиқара олади ва унинг ресурслари бизда мавжуд бўлган, ҳозирда тезлик билан тугаб бораётган захираларимиздан анча юқори. Бизда нима борлигини биламиз. Биз кўпроқ ўқ-дорилар ишлаб чиқарамиз, бироқ ишлаб чиқариш ҳали давом этяпти, шундай экан ўзимизда бор нарсани Украинага берайлик”, деган Боррель.
Эслатиб ўтамиз,19 февраль куни Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида Жозеп Боррель Европа Иттифоқи мамлакатлари саноатини ҳарбийлаштиришга чақирганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси