Боррель ЕИ мамлакатлари саноатини ҳарбийлаштиришга чақирди
Олам
−
19 Февраль 2023
5708Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Европа Иттифоқи мамлакатлари саноатини ҳарбийлаштиришга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 19 февраль куни Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида айтиб ўтди.
"Биз Украинага ҳарбий техника етказиб беришни тезлаштиришимиз керак. Украина ўқ-дорилар бўйича оғир аҳволда, бу муаммо бир неча ҳафта ичида ҳал қилиниши керак. Буни ўқ-дориларни биргаликда харид қилиш йўли билан ҳал қилиб бўлмайди, чунки ҳар қандай буюртмалар энди якунига етади. Биз ўзимизда мавжуд бўлган нарсалардан фойдаланишимиз керак", дейди Боррель.
Ўрта муддатли истиқболда Боррель Европада қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кескин ошириш учун саноатга технологик блицкриг (қисқа муддатли уруш режаси, бунда душман ўзининг асосий ҳарбий кучларини сафарбар этиши ва жойлаштириши мумкин) кераклиги айтган.
"Бизнинг саноатимизга технологик блицкриг керак. Бу ўрта муддатли истиқболда ўқ-дорилар ва қуролларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун зарур”, дейди Боррель.
Унинг сўзларига кўра, яқин икки йил ичида Европа Иттифоқи давлатлари мудофаа учун қўшимча 70 миллиард евро сарфлашни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, Франция мудофаа харажатларини 40 фоизга, Польша эса икки баробарга оширади.
Боррель узоқ муддатли истиқболда Европа Иттифоқи давлатларини Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан жадал ишлашга чақириб, бугунги кунда уларда Ғарбга нисбатан чуқур ишончсизлик борлигини тан олган.
“Биз нафақат сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятларимизни яқин қўшнимизга қаратишимиз керак балки глобал ўйинчи бўлиб қолишимиз керак. Биз Россия ёки Лотин Америкаси томонидан қўллаб-қувватланган мустамлакачиликдан кейинги ҳис-туйғуларга асосланган Ғарбнинг Африкадаги чуқур ишончсизлигига жавоб беришимиз керак. ЕИ яхши умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилаётганини исботлаши керак”, дейди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь