Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкция пакетини тайёрламоқда – Каллас

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинадаги можаро туфайли Россияга қарши 17-санкция пакетини тайёрламоқда ва май ойида бу борада келишиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас бугун, 14 апрель куни ЕИ кенгашининг Люксембургдаги йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Май ойида Европа Иттифоқи Кенгаши кун тартибига қўйиш учун соя флоти ва бошқа элементларни ўз ичига олган 17-санкция пакети устида ишлаётганимиз аниқ”, деди у.

Журналистларнинг янги санкциялар пакети Россиядан суюлтирилган газ етказиб беришни тақиқлашни ўз ичига оладими, деган саволига Каллас шундай жавоб берди:

“Ҳозир мунозаралар давом этмоқда, бироқ биласизки, санкциялар қўллаш учун барча 27 давлатнинг розилиги талаб қилинади. Лекин менинг фикримча, мумкин бўлган энг кучли санкциялар пакетини жорий қилиш керак”.

Маълумот учун, Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг охирги, 16-пакети Европа Иттифоқи томонидан 2025 йил 24 февралда киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи санкция Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг