Европа Иттифоқи Россияга қаратилган санкциялар бўйича бир қарорга келди 

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари Бельгия пойтахти Брюсселдаги саммитда Алексей Навальний билан боғлиқ вазият юзасидан санкция қўйилган россияликлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда “Reuters” дипломатик манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

“Ташқи ишлар вазирлари Навальний иши бўйича Россия фуқароларига нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида келишиб олди. Бироқ улар ушбу саммитда айнан кимларга нисбатан санкциялар қўлланишини муҳокама қилмади”, дейди агентлик инсайдери.

Шунингдек, агентлик манбаси санкциялар рўйхати “узоқ куттириб қўймаслигини” таъкидлаган. 

Тахминларга кўра, ушбу санкциялар рўйхатига Россия гвардияси директори, Тергов қўмита раиси, Бош прокурор ва Федерал жазони ижро этиш хизмати раҳбари киритилиши мумкин.

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелга кўра, санкцияларни тайёрлаш тахминан бир ҳафта давом этади.

Вазирлар йиғилиши Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори вакили Жосеп Боррелнинг Москвага шов-шувли ташрифидан икки ҳафта ўтгач, 22 февраль куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш доирасида сўзга чиққан Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас алоҳида шахсларни санкциялар рўйхатига киритиш тарафдори эканини ҳамда халқаро можароларни ҳал қилишда Европа Иттифоқига Россия керак бўлишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг