Европа Иттифоқи Россия нефтининг нархи бўйича ўзаро келиша олмади

Олам

image

Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш бўйича умумий тўхтамга кела олмади. Музокаралар яна давом этади. Бу ҳақда Европанинг энергия масалалари бўйича комиссари Кадри Симсонга таяниб, ТАСС нашри хабар берди.

Манбага кўра, элчилар Россия нефтига бир баррель учун 65-70 АҚШ доллари оралиғида нарх чегарасини жорий этиш имкониятини муҳокама қилган. Унда Россияни “жазоламоқчи” бўлган Польша ва Болтиқбўйи давлатлари каби қатнашчилар бу нарх чегарасини жуда паст деб ҳисобласалар, Греция, Кипр, Малта каби нефтни денгиз орқали ташишдан келадиган даромаднинг катта қисмини оладиган мамлакатлар бу ҳолат жаҳон нефть савдосига путур етказиши билан таҳдид қилган.

Европа Иттифоқи учун Россия нефтига нарх чегарасининг жорий этилиши Европадаги энергетика инқирозига деярли алоқаси йўқ. Чунки 5 декабрдан бошлаб Россия нефтини денгиз орқали сотиб олишга қаратилган эмбарго кучга киради. Шунинг учун ҳам муҳокаманинг асосий элементларини энергия эмас, балки савдо ва сиёсий масалалар ташкил этган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи Россия нефти

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг