Европа Иттифоқи референдум ортидан Россияни санкциялар билан сийламоқчи

Олам

image

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинининг 217-кунида рус қўшинлари қўшни давлатнинг босиб олинган аҳоли пунктларини назорат остида сақлашга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Украинанинг қуролли кучлари ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари агрессияга қаршилик кўрсатмоқда. Ҳар икки томон вакилларининг баёнотларини мустақил манбалардан текширишнинг иложи йўқ. БМТ маълумотларига кўра, 14 миллионга яқин украиналиклар аллақачон уйларини тарк этган. 

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг янги санкциялари 1300 нафар шахс ва ташкилотни нишонга олади. Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларини эгаллаб олган, псевдореферендумлар уюштиришда иштирок этган, шунингдек, сафарбарлик билан шуғулланганларга нисбатан қўшимча санкциялар қўлланилмоқда.  

Шу тариқа, энди санкциялар фақат Қрим ва Донбасс “халқ республикалари”га эмас, балки босиб олинган барча ҳудудларга ҳам тегишли бўлади. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили “референдумлар” тан олинмаслигини, Брюссель Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган. 

Европа Иттифоқи аллақачон Россия Федерациясига қарши саккизинчи санкциялар пакетини таклиф қилган. У Россия маҳсулотларини импорт қилиш ва Европа Иттифоқидан технология ва хизматлар экспортига янги тақиқларни ўз ичига олади.  

Шунингдек, европаликларга Россия компанияларига раҳбарлик қилиш тақиқланади. 

“Катта еттилик” давлатлари Россия нефтига максимал нарх белгилашга қарор қилган”, дейди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен европалик дипломат Жосеп Боррель билан қўшма матбуот анжуманида.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг