Европа Иттифоқи ҳам Мьянмага ёрдам бермоқчи

Олам

image

Европа Иттифоқи Мьянмадаги зилзилалардан жабр кўрган одамларга дастлабки фавқулодда ёрдам сифатида 2,5 млн евро ажратади. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида эълон қилинди.

“Ушбу янги инсонпарварлик ёрдами Мьянманинг энг заиф аҳолисининг ҳаётини сақлаб қолиш ва шошилинч эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради, бунда кўчирилганлар ва можаролардан жабр кўрган жамоаларга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқи зилзила оқибатларини баҳолашни осонлаштириш учун ўзининг Copernicus сунъий йўлдош хизматидан ҳам фойдаланган.

“Еврокомиссия гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлар билан биргаликда Европа Иттифоқининг кейинги ёрдамини сафарбар қилиш учун жойлардаги вазият ва эҳтиёжларни баҳоламоқда”, дейилади Европа хабарида.

Шунингдек, баёнотда қайд этилишича, ҳозирги маблағларни ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқи томонидан Мьянмага инсонпарварлик ёрдамини молиялаштиришнинг умумий ҳажми 2025 йилда 35 миллион евродан ошади.

Мьянмадаги зилзила

28 март куни эрталаб Мьянма ҳудудида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Мьянмадаги зилзила оқибатида Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди, Мандалай тарихий саройи қисман вайрон бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Мянмадаги зилзила оқибатида 1600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Силкинишлар Хитой, Таиланд ва Вьетнамда ҳам сезилган. Бангкокда қурилаётган бино қулаб тушган, 10 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши жароҳатлангани маълум. Таиланд ҳукумати мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уй маъмурияти аллақачон Мьянма расмийлари билан алоқа ўрнатгани ва зилзила муносабати билан мамлакатга ёрдам беришини режалаштираётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи зилзила Мьянма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг