Европа иқтисоди неча фоиз “чўкиши” маълум бўлди

Олам

image

Европа Иттифоқи, евро ҳудуд ва қитъанинг асосий давлатлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида иқтисодий турғунликка дуч келади. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни ЕИнинг иқтисодий масалалар бўйича комиссари Паоло Жентилони маълум қилган.

“Европа Иттифоқи ва евро ҳудуд иқтисодлари 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ва 2023 йилнинг биринчи чорагида пасайди. Биз техник рецессияга киряпмиз”, деган Паоло Жентилони.

Шу билан бирга, Жентилони 2022 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи мамлакатларида пандемиядан кейинги жадал иқтисодий ўсиш кузатилганини таъкидлаган. Натижада, Европа Иттифоқида иқтисодий ўсиш 3,3 фоизни ташкил этган. Евро ҳудудда эса 3,2 фоиз кўтарилиш бўлиши кутилмоқда. Умуман олганда, Европа Иттифоқи 2023 йилги иқтисодий ўсиш суратини 2,7 фоиздан 0,3 фоизгача пастлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Германия бошқа ЕИ мамлакатларига қараганда кўпроқ зарар кўрган. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 2022 йил учун 1,6 фоиз атрофида бўлган. 2023 йилда эса пасайиш 0,6 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, инфляция рекорд даражада юқори бўлиши ҳақида тахминлар мавжуд. 2022 йилда евроҳудуднинг 20 та давлатида инфляция даражаси 8,5 фоизни ташкил қилиши айтилаётган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 6,1 фоиз атрофида бўлади. ЕИнинг 27 та давлатида эса 2022 йилида пулнинг қадрсизланиши 9,3 фоизгача етиши мумкин.

Қолаверса, евро ҳудудда ишсизлик 2022 йилда 6,8 фоизни, 2023 йилда эса 7,2 фоизни ташкил қилади. Европа Иттифоқи давлатлари бу кўрсаткични рекорд даражада паст, дея баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг