Европа давлатлари раҳбариятидаги ўзгаришларда Кремлнинг қўли борми? Песков жавоб берди

Олам

image

Европа давлатлари раҳбариятидаги кадрлар алмашинуви бу мамлакатларниг ички иши ва Россиянинг бунга алоқаси йўқ. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Бу тилга олинган ҳар бир давлатнинг ички иши, биз ҳеч қандай тарзда аралашмоқчи эмасмиз, бунга алоқамиз йўқ. Айтиш мумкин бўлган нарса шу”, деган Дмитрий Песков журналистларга.

Песков Италия Бош вазири Марио Драги ва Германия канцлери Олаф Шольцнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфоси атрофидаги вазиятга Кремль қандай муносабатда экани ҳақидаги саволга шу тарзда жавоб қайтарган.

14 июль куни Италия Бош вазири Марио Драги истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди, бироқ Италия Президенти Сержо Маттарелла буни қабул қилмади.

Аввалроқ ОАВда Германия канцлери Шольц мамлакатдаги энергия таъминоти инқирози ва Украина атрофидаги вазият бўйича тутган позицияси туфайли истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

7 июль куни Борис Жонсон Британия Бош вазири лавозимидан кетишини эълон қилди. Шу билан бирга, у “янги раҳбар аниқланмагунча” Бош вазир сифатида ишлашда давом этишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг