Европа чегаралари қачонгача ёпиқ бўлишига ойдинлик киритилди

Олам

image

Коронавирус пандемияси туфайли Европа чегаралари ёзгача ёпиқ ҳолда ушлаб турилиши мумкин. Бу ҳақда Ички бозор бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон маълум қилган. 

Шенген ҳудудининг чегаралари ёзгача ёпиладими, деган саволга жавоб берар экан, “кўрамиз. Аммо менимча, кутилган нарса ҳам шундай”, деди Бретон.

Европа комиссари Шенген ҳудудида ҳаракатланиш масаласига алоҳида тўхталди. “Ҳаммамиз бир қитъада эканимизни ҳамма ёдда тутиши керак. Биз ўз жуғрофиямиз ва қоидаларимизга ҳурмат билан қарашимиз лозим. Ҳамма давлатлар бир вақтнинг ўзида ўз-ўзини яккалаш режимидан чиқиб кетади, деб айта олмаймиз”, деди у.

Шу билан бирга, Бретон пандемия тугаганидан кейин бир неча ой ичида кузатилиши керак бўлган қўшимча чекловлар киритилиши мумкинлигини рад этмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Еврокомиссар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар