Еврокомиссия Украинани азалий орзусига яқинлаштирмоқчи – “Bloomberg”

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа комиссияси жорий йилнинг 17 июнь куни Украинага Европа Иттифоқига аъзолик учун номзод мақомини беришни расман тавсия қилиши кутилмоқда. Бу ҳақида “Bloomberg” нашри хабар берди.

Манбаларнинг хабар беришича, Европа Иттифоқи комиссарлари гуруҳи томонидан қабул қилиниши керак бўлган тавсиянома қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши қонунчиликка алоқадор шароитлар билан бирга келади. Қарор 17 июнь куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Украинанинг ЕИга аъзолик бўйича ҳужжатлари жорий йилнинг 13 июнь куни кўриб чиқилади, аммо асосий муҳокама 17 июнга белгиланган. Бир неча кун олдин Европа парламенти Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод мақомини беришга рози бўлганди.

Еврокомиссиянинг якуний хулосаси ижобий бўлган тақдирда ҳам, Украинага расман бу мақомни беришдан олдин аъзо давлатларнинг розилиги инобатга олинади.

Маълум бўлишича, баъзи аъзо давлатлар Нидерландия ва Италия ҳамон Киев аризасини қўллаб қувватлагани йўқ. Германияда эса номзодга шартли равишда мақом бериш мумкинлиги айтилди.

Польша, Литва, Ирландия каби давлатлар Европа Иттифоқи етакчиларидан аниқ қарор қабул қилиб, номзод мақомини бериш тарафдори эканини эълон қилди. Эстония умидсизликка тушган Украинага умид бериш зарурлигини таъкидламоқда.

Дания расмийлари Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишдек масъулиятни ўзига олишга тайёр эмас деб ҳисобламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Украина 1 март куни Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган эди. Украина тезлаштирилган тартибда иттифоққа қабул қилишларини сўрамоқда. 18 апрель куни Владимир Зеленский Европа Иттифоқининг Украинадаги делегацияси раҳбари Матти Маасикасга Украинага Европа Иттифоқига киришга номзод давлат мақомини олиш учун тўлдирилган сўровномани топширди.

Мардона Ғаффорова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг