Евро-2024: Мбаппе уч рангли ниқобда ўйнай олмайди
Спорт
−
21 Июнь
4177Кеча, 20 июнь куни Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоасининг юлдузи Килиан Мбаппе бугун, 21 июнь куни Евро-2024 гуруҳ босқичи 2-турида Нидерландияга қарши майдонга тушиши мумкинлигини инкор этмади.
Ижтимоий тармоқларда Мбаппенинг Франция байроғи рангларидаги ёрқин ҳимоя ниқобида машғулот ўтказаётган сурати пайдо бўлди. Шундан сўнг ҳамма “Реал Мадрид”нинг янги футболчиси ҳеч бўлмаганда Евро-2024 якунига қадар айнан шу ниқобда ўйнашини тахмин қилди, бироқ UEFA қоидаларига кўра ниқоб фақат битта рангдан иборат бўлиши керак. Килианга бу ҳақда машғулотдан сўнг маълум қилинган.
Шунингдек, Мбаппе Франциянинг машғулотлари вақтида индивидуал тарзда шуғулланган.
Нидерландия ва Франция ўртасидаги учрашув бугун, 21 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Нидерландияга қарши ўйинда захирада қолиши хабар қилинганди.