Етарли миқдорда сув ичилмаса, қандай салбий ҳолатлар кузатилади? 

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Ҳар бир инсон учун сув истеъмолининг маълум бир нормаси йўқ, аммо бу масалада бир қатор тавсияларга амал қилиш керак. Бу ҳақда нутрициолог Анастасия Гаврикова маълумот берди. 

“Ҳақиқатан ҳам ҳамма учун ягона сув нормаси йўқ. Мен одатда қуйидаги меъёрларга эътибор қаратишни маслаҳат бераман: 1 килограмм идеал тана вазнига 30 миллилитр суюқлик”, деган Гаврикова. 

Унга кўра, суюқликнинг умумий ҳажмидан 70 фоизи сув, қолган 30 фоизи эса бошқа суюқликларда бўлиши керак. 

Диетологнинг қўшимча қилишича, агар етарли миқдорда сув ичилмаса, қон қуюқлашади, у секинроқ оқади, ҳужайраларни кислород билан таъминлаш камаяди ва умумий жисмоний ҳолат ёмонлашади. 

“Диққатнинг концентрацияси бузилади, асабийлашиш, бош оғриғи пайдо бўлади, хотира ўзгара бошлайди, реакция секинлашади. Бундан ташқари, рационда сув етишмаслиги билан ичак моторикаси ёмонлашади ва тез-тез ич қотиши учрайди”, деган шифокор.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг