Ёшларни Суриядаги урушга жалб қилишга ундаган шахс 22 йилга қамалди
Олам
−
25 Январь 2020
6656Париж суди Франция фуқаросини 22 йил озодликдан маҳрум этди. Унга ёшларни Суриядаги урушга жалб қилиш ва террорчилар томонидан жанг қилишга ундаш каби айбловлар қўйилган. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Мурод Фарез исмли шахс 2014 йилнинг август ойида Туркияда қўлга олинган. Орадан бир ой ўтиб уни Франция экстрадиция қилишган. У Страсбург ва Тулуза шаҳарларида ёшларни ана шундай ишларга чақирган.
Бундан ташқари, у 2013 йилда Сурия ҳудудида бўлган. Ўша ердалигида ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатган.
Фарезнинг айтишича, у шунчаки айрим одамларга чегарадан ўтишда “ёрдам берган холос”. Унинг сўзларига кўра, у террорчилик ташкилотида “логистика” билан шуғулланган.
Унга нисбатан 22 йил қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь