Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаерда ўтказилиши маълум бўлди 

Спорт

image

Жорий йилнинг 27 феврал – 15 март кунлари ўтказиладиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, беллашувлар икки ёш тоифасида, шунингдек йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этилади. 

Ёш чарм қўлқоп усталари иштирокидаги баҳслар 2004-2005, ўсмирлар беллашувлари эса 2006-2007 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 8-14 декабрь кунлари бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилган эди. Унда илк марта эркаклар 13, қизлар эса 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бокс Амман

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг