Ёшлар орасида наркотик воситаларни уйда тайёрлаб, истеъмол қилаётганлар бор – Ғуломов

Жамият

image

Ўзбекистонда ёшлар орасида уй шароитида наркотик воситаларни тайёрлаб, истъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Афсуски, уларнинг ота-онаси бундан ғишт қолипдан кўчгач, хабар топяпти. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтказилаётган жамоатчилик мулоқотида шулар ҳақида айтиб ўтди.

Шуҳрат Ғуломовнинг таъкидлашича, бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг турлари ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Сўнгги вақтларда синтетик наркотиклар ҳам оммалашган.

“Маълум бўлган жиноятлар билан бирга биз ҳали кўрмаган гиёҳвандлар қанчадан-қанча. Буни жамоатчилик биздан кўра яхши билади. Яна бир жиҳат борки, наркотикларнинг янги турлари, масалан, синтететик наркотиклар пайдо бўла бошлади”, дейди Ғуломов.

У сўзида давом этиб, ёшлар гиёҳвандликка муккасидан кетгани сабабли уйда наркотик модда тайёрлаётганини таъкидлади. Ғуломов гиёҳванд моддага қарши курашда барчани огоҳликка чақирди.

“Ёшларимиз орасида наркотик воситаларни уй шароитида тайёрлаб, истеъмол қилаётганлари ҳам бор. Уларнинг ота-оналари бундан охирги нуқтада хабар топяпти. Фурсатдан фойдаланиб, жамоатчиликни огоҳлантирмоқчиман: агар қаерда гиёҳвандлик билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, бунга қарши курашиш биргина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг вазифаси деб ўйламанг. Бу ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, дейди Шуҳрат Ғуломов.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 5 698 киши наркодиспансер ҳисобида туради


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Ғуломов наркотик

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг