Ерликлар ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўлади

Бу қизиқ

image

Жорий йил 21 январь куни катта сайёралар паради вужудга келади. Уни Ер аҳолиси махсус кучли астрономик ускуналарсиз ҳам кузатиши мумкин. Бу ҳақда “Live Science” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ноёб астрономик ҳодиса 21 январь куни бошланади. Бу кунда Қуёш тизимидаги олти сайёра – Марс, Юпитер, Уран, Венера, Нептун ва Сатурн бир чизиққа тизилади. 28 февраль куни кечқурун эса ушбу “қаторга” еттинчи иштирокчи – Меркурий ҳам қўшилади. Ҳодисани очиқ ҳавода дурбин ёки телескоп ёрдамида кузатиш мумкин бўлади. Парад 12 март куни якунланади.

“Мазкур ҳодиса, шунингдек, “буюк сайёралар уйғунлиги” деб ҳам аталади ва у жуда камдан кам содир бўлиб, астрономия ихлосмандлари ҳамда гўзалликни қадрлайдиган миллионлаб одамлар учун ҳақиқий байрамга айланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Кейинги шундай ҳодиса, яъни барча етти сайёрани тунда осмондан кузатиш имконияти 144 йилдан кейин – 2169 йил 8 февралда содир бўлади. Бу ҳодисанинг жуда ноёблиги шундаки, у сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиш ҳаракати билан боғлиқ ва парад ҳолатига эришиш учун кўплаб омилларнинг мос келиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида Қуёш тизимининг олтита сайёраси ва Ернинг табиий сунъий йўлдоши Ой осмонда Қуёшнинг бир томонида жойлашиб, сайёралар паради ҳодисаси содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайёралар паради астрономик ҳодиса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг