Ереван марказида Пашинянга қарши намойиш бўлиб ўтди

Олам

image

“Фахрланаман” парламент мухолифати фракцияси раҳбари, Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Артур Ванецян кеча, 17 апрель куни республика Бош вазири Никол Пашиняннинг Тоғли Қорабоғнинг келажаги ҳақидаги баёнотлари юзасидан муддатсиз норозилик эълон қилди. Воқеа жойидан олинган видео маҳаллий ахборот порталлари томонидан жонли эфирга узатилди.  

“Аслида бу баёнот ва расмийларнинг нияти – хиёнат. Мен ҳеч қаерга бормайман, шу ерда қоламан ва барча фуқароларни қўшилишга чақираман”,  деган у Ереван марказидаги Республика майдонида. 

Артур Ванецян ва унинг бир гуруҳ тарафдорлари 18 апрелга ўтар кечаси Озодлик майдонида Пашиняннинг баёнотига қарши чиқишда давом этишди.

Мухолифат майдонга чодир тикишга улгурмади. Намойиш ўтказилган жой яқинида кучайтирилган полиция отрядлари навбатчилик қилди. Намойишларда қатнашганлар орасидан 5 киши ҳибсга олинди. Ҳибслар намойишчилар Ёреваннинг марказий кўчаларидан бирини тўсиб қўйишга уринганидан кейин бошланган. 

Жорий йилнинг 13 апрель куни Пашинян, халқаро ҳамжамият Арманистондан Тоғли Қорабоғ мақоми бўйича талаблар чегарасини пасайтиришни талаб қилаётгани, шу билан бирга тан олинмаган республика аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун кучли коалиция тузишга ваъда бераётганини айтган эди. Мухолифат бу сўзларни ҳукуматнинг Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёрлиги сифатида баҳолади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг