Ереван Баку билан тинчлик шартномасини имзолаш учун сиёсий иродага эга – Пашинян
Олам
−
12 Февраль
3090Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномасининг асоси ва тамойиллари келишиб олинди, Ереван ушбу ҳужжатни имзолаш учун сиёсий иродага эга. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “The Telegraph” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Аслида, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномасининг асоси ва тамойиллари келишиб олинди ва ўтган йил охирида бизга якуний шартнома бўйича сўнгги келишувга жуда яқин қолгандек туюлган эди", дейди Пашинян.
Бош вазирнинг фикрича, келишувга Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин эришиш мумкин.
"Ўйлайманки, Озарбайжонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейин биз бунга эришамиз. Айтишим мумкинки, Арманистон ҳукумати аввалгидек минтақамизда тинчлик ўрнатиш ва Озарбайжон билан сулҳ битимиини имзолаш учун сиёсий иродага эга”, дея қўшимча қилган Бош вазир.
Шунингдек, Арманистон томони Озарбайжонга озод қилинган ҳудудларидаги миналанган майдонлар ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этгани очиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Администрацияси ва Арманистон Республикаси Бош вазири девони тинчлик шартномаси тузилиши ҳақида қўшма баёнот билан чиққан эди.
Озарбайжондаги президентлик сайлови эса 7 февраль куни бўлиб ўтган ва унда Илҳом Алиев 92,05% овоз билан ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси