Ерда кучли магнит бўрони бошланди

Олам

image

Ерда сўнгги бир неча йил ичидаги энг кучли магнит бўронларидан бири содир бўлмоқда. Магнит майдоннинг беқарорлиги камида икки-уч кун давом этади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академиясининг Физика институти Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси хабар берди.

“Москва вақти билан соат 1:00 ларда кутилмаганда Ерда сўнгги йиллардаги энг йирик магнит бўронларидан бири бошланди. Магнит бўрони 5 балли шкала бўйича учинчи даражага тўғри келади”, дейилади хабарда.

Олимларнинг таъкидлашича, прогнозлар Ер магнит майдонининг беқарорлиги камида икки-уч кун давом этишини кўрсатмоқда. Бироқ бугун кузатилган максимал даражадаги бўрон такрорланиши аниқ эмас.

Физикларнинг айтишича, қуёш шамолининг тезлиги секундига 400 метрдан 800 метргача, сайёралараро плазма зичлиги эса деярли 100 баробарга кўтарилган.

Олимлар янги магнит бўронининг сабабини икки кун олдин Қуёшда содир бўлган М1.7 даражадаги чақнаш билан боғламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

1567

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг