Ерда хавфли магнит бўрони кузатилади
Фойдали
−
28 Июль 2020
29856Бугун, 28 июль куни Ерда етарлича хавфли магнит бўрони кутиляпти. Бу ҳақда Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича бутунроссия илмий-тадқиқотчилик институти раҳбари Сергей Диденконинг ҳисоботида айтилган.
Бугун бошланадиган магнит бўрони чоршанба куни ҳам давом этади. Магнит бўрони шу қадар кучли бўладики, электр техника, алоқа воситалари ва телекоммуникация каналларини ҳам ишдан чиқариши мумкин.
Шу сабабдан Диденко станцияларни ишга тушириш ва турли алоқа воситаларини ишга туширишда эҳтиёт бўлишга чақирган. Олимлар бу магнит бўронини Қуёшнинг фаоллиги билан боғлашяпти. Физика-математика фанлари доктори Равиль Рахматулиннинг сўзларига кўра, Қуёшдаги ҳар қандай портлаш 2-3 кундан кейин Ерга магнит бўрони сифатида таъсир кўрсатади.
Бу табиий ҳодиса инсон организмига қандай таъсир ўтказиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо об-ҳавога тасирчан инсонларда бу ҳолсизлик ва бошқа белгилар билан намоён бўлади.