Ер усти метро йўналиши остида “стоянка”лар ташкил этилади

Жамият

image

Ер усти метро йўналиши остида жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, қайд этилган режалаштирилган ишларни амалга оширилиши натижасида жами 1700 та янги ишчи ўринлари ҳам яратилиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг